ЕИ ташқи ишлар вазирлари Германиянинг Марказий Осиё билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусини олқишлади.

Мазкур ташаббусда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари расмийлари билан доимий алоқаларни йўлга қўйишга чақирилган. Шунингдек, унда МО давлатлари экспорт имкониятларини ошириш, маориф тизими ҳамда энергетика соҳаларини ривожлантиришга кўмак бериш ҳам назарда тутилган. Бироқ кўмак МОнинг инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳаларида ютуққа эришган давлатлари ҳукуматларига кўрсатилади.