Тожикистон президенти Имомали Раҳмон АҚШ Марказий қўшинлари қўмондонлиги бошлиғи адмирал Уильям Фeллонни қабул қилди.

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувдан сўнг АҚШ расмийси Вашингтон Тожикистонга кўмак беришга, жумладан, мамлакат ҳарбийларининг малакасини оширишга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, адмирал Эронни ўзига қўшни бўлган Ироқ ва Афғонистондаги хавфсизликни барқарорлаштиришга қаратилган уринишларда фаол иштирок этишга чақирди.