Ироқнинг Сулаймонпек шаҳридаги портлашда 16 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Полициянинг билдиришича, худкуш ўз машинасини маҳаллий ҳокимият биноси олдида портлатиб юборган.

Шунингдек, Бағдоддаги “яшил зона”га ракета ҳужуми уюштирилди. Айни пайтда талофотлар тўғрисида маълумотлар тарқатилмади.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса сўнгги икки кун мобайнида америкалик 12 ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳам америкалик беш аскар ва ироқлик тўрт киши нобуд бўлди.