“Бу борада қаттиқ ишламоқдамиз. Муаммолар ҳозирча ҳал этилгани йўқ. Бироқ барча қўлдан келганича ҳаракат қилмоқда”, - деди Германия канцлери.
Саммитнинг биринчи кунида А.Меркел Франция президенти Николя Саркози билан биргаликда Польша раҳбари Лех Качинский билан музокара ўтказди. Польша ЕИнинг қарор қабул қилувчи идораларида ўзига кўпроқ жой ажратилишини талаб қилмоқда.
Хабарларга кўра, А.Меркел саммит доирасида Польша президенти билан яна бир бор учрашган. Лех Качинский вазият мураккаб эканини айтиб, Польша талаби борасида музокаралар давом этишини билдирган.