“Ҳамас”нинг Ғазони ҳукумат кучларидан тортиб олишида Эрон муҳим роль ўйнаган.

Фаластин хавфсизлик хизмати раҳбари Товфиқ ат-Тиравий шундай баёнот берар экан, “Ҳамас”нинг ўнлаб жангарилари Эронда махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ҳамда Фаластин ҳукуматига қарши курашиш учун қуролларни контрабанда йўли билан Ғазога олиб кирганини таъкидлади.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам “Ҳамас”нинг Ғазо минтақасини босиб олишида хорижий кучлар кўмаги борлигини таъкидлаган эди.