Душанбе шаҳрининг Сино тумани суди Ўзбекистон фуқаролари Исломжон Жўрабоев ва Шокиржон Ориповни Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбдор топиб, икки йилга озодликдан маҳрум этди.
Сино тумани прокуратурасининг мазкур ишни тергов қилган ходими Темур Салимов сўзларига кўра, Ш.Орипов ва И.Жўрабоев Наманган шаҳрининг Бўстон маҳалласида истиқомат қилган. Жорий йил февралида улар иш ахтариб Фарғона вилоятининг Бешариқ чегара пунктидан ноқонуний тарзда Тожикистоннинг Конибодом туманига ўтган. Ҳеч қанча вақт ўтмай, улар Душанбега келган ва Овул маҳалласидаги 22-уйни ижарага олиб, ўша маҳалладаги нонвойхонада ишлай бошлаган.
“Мазкур туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейдларнинг бирида, - деди Темур Салимов, - бу нонвойхонада ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган ўзбекистонлик фуқаролар ишлаётгани аниқланди. Терговда ва кейинчалик суд жараёнида Ш.Орипов ва И.Жўрабоев ўз айбларига иқрор бўлди”.
Судланганлардан бирининг яқинларидан Салимахон “Озодлик” мухбири билан суҳбатда жияни И.Жўрабоев ва унинг шериги ноҳақ қамалаётганини таъкидлади.
Унинг фикрича, турмуш ташвишларидан шундай йўл тутишга мажбур бўлгани инобатга олиниб, уларни депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқариш адолатлироқ бўлар эди.
Сино тумани судьяси Кокул Дўстмуродова сўнгги йилларда хорижлик фуқаролар, хусусан, ўзбекистонликлар томонидан Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиш ҳолатлари аввалги йилларга нисбатан кўпроқ кузатилаётганини таъкидлади.
Судя ҳам, терговчи Т.Салимов ҳам давлат чегарасидаги бундай қонунбузарликда тожик чегарачиларининг қўли борлигини яширмади.
К.Дўстмуродованинг билдиришича, жорий йилнинг сўнгги уч ойи давомида биргина Сино тумани судида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан шу мазмундаги 6 та жиноят иши кўриб чиқилган ва айбланувчилар икки йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Яқинда Тожикистонда Миллий бирдамлик кунининг 10 йиллиги муносабати билан “Авф тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
“Озодлик” мухбирининг бошқа хорижликлар қаторида Ўзбекистон фуқаролари ҳам амнистия этиладими, деган саволига К.Дўстмуродова шундай бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас, дея жавоб қайтарди.