Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида учрашди.

“Ҳамас” жангарилари Ғазо минтақаси назоратини тўлиқ қўлга олгандан сўнг бу Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўртасидаги илк учрашувдир.

Шарм аш-Шайхдаги анжуманда Миср президенти Ҳусний Муборак ва Иордания подшоҳи Абдулла ҳам иштирок этмоқда.