27 июнь Тожикистонда миллий ярашув битими имзоланганига 10 йил тўлади.

1997 йил 27 июнь куни Москвада Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Тожикистон мухолифати етакчиси Саид Абдулло Нурий миллий ярашув битимини имзолаган эди.

Тожикистонда беш йил давом этган фуқаролар урушида 100 мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган. Бир ярим миллион фуқаро эса уйларини тарк этишга мажбур бўлган.