Парламентда бош вазир сифатидаги сўнгги нутқини сўзлаган Тони Блэр: “Сиёсатда жуда кўп жиддий қарама-қаршиликлар борлигини биламан. Бу юракларни ўйнатадиган фаолият туридир. Гарчи баъзан паст мақсадларга эришиш воситаси бўлса-да, сиёсат кўп ҳолатларда яхшилик учун хизмат қилади. Мен барчага, дўст ва душманларимга яхшилик тилайман”, - деди.
Шу куннинг ўзида Буюк Британия қироличаси Лейбористлар партияси раҳбари, молия вазири Гордон Браунни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлади.