Хабарларга кўра, мамлакат парламенти депутатлари “Ахборот агентликларининг Арманистон ҳудудидаги фаолияти тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишдаёқ қабул қилган. Янги қонунда арман тилида эфирга чиқаётган бир нечта хорижий радиоларга Арманистонда фаолият юритиши учун тўлқин берилмайди. Хорижда тайёрланган радиолавҳаларни Арманистонда қайта эфирга узатган радиостанцияларга катта жарима солинади.
Мазкур қонун ЕХҲТ, халқаро ташкилотлар ва Арманистон мухолифати томонидан кескин танқид қилинди.
ЕХҲТнинг билдиришича, қабул қилинган қонун “Озодлик” радиосининг Арманистондаги фаолиятига чек қўйилишига сабаб бўлади.