Жангарилар таъминоти билан шуғулланадиган гуруҳ аъзолари ушланди

Покистон разведка хизмати ходимлари Афғонистондаги толиблар жангариларига худкушлар ва портловчи қурилмалар етказиб бераётган гуруҳ аъзоларини ҳибсга олди.

Полиция маълумотига кўра, саккиз кишидан иборат гуруҳга Покистонда фаолияти тақиқланган “Жайши Муҳаммад” ташкилотининг собиқ аъзоси бошчилик қилган. Улар Балужистон маркази Кветта шаҳрида фаолият юритган.

Полициянинг билдиришича, сўроқ пайтида улар қўшни Афғонистонда хорижлик ҳарбийларга қарши худкуш ҳужумлари ва портлашлар уюштиришда иштирок этганини тан олган.