Худкуш 5 полициячини ўлдирди

Ироқдаги аҳолисининг аксари сунний бўлган Анбар вилоятининг Рамади шаҳрида худкуш уюштирган ҳужум оқибатида полициянинг беш ходими ҳалок бўлди.

Полиция расмийси Аббос ал-Дулаймийнинг айтишича, ҳужум шаҳар шарқида жойлашган полиция идорасига қарши уюштирилган. Талафот сони яна ортиши мумкин.