Афғонистонда жангарилар ўғирлаб кетган Германия фуқароси ва унинг таржимони озод қилинди.

Германия фуқароси 28 июнь куни Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида ўғирлаб кетилган эди. Афғонистон расмийларининг айтишича, Германия фуқароси ва унинг таржимони полиция ёрдамида озод қилинган.

Бироз аввал қўшни Фараҳ вилояти ҳокими жангарилар Германия фуқаросининг озод этилиши учун 40 минг доллар товон пули талаб қилаётганини билдирган эди.