Тошкентда иш бошлаган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми 9 июлгача давом этади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Хитой молия вазири ва хитойлик бир неча тадбиркор Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Ташриф доирасида Тошкентда Хитой делегацияси ва Ўзбекистон расмийлари учрашуви режалаштирилган.

Хитой делегациясининг ташрифидан асосий мақсад енгил саноат, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишдан иборат.

“Фарғона.ру” хабарига кўра, 9 июль куни икки давлат тадбиркорларининг корпоратив биржа савдосини ўтказиши ҳам мўлжалланган.