Сергей Иванов янги “Берлин девори”ни кўрмоқда

Россия бош вазири биринчи ўринбосари Сергей Иванов АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа элементларини жойлаштириш режасини янги “Берлин девори” қуришга қиёслади.

Россия телевидениеси орқали чиқиш қилган С.Иванов Польша ва Чехияга мудофаа тизими элементлари жойлаштирилиши Россияга таҳдид эканини айтди.