Исроил президентлигига сайланган Шимон Перес расман иш бошлади.

83 ёшли Шимон Перес бир ой муқаддам Кнессет томонидан президент этиб сайланган эди. У ўз қўл остидаги ходималарга шилқимликда айблангандан сўнг лавозимини тарк этган Моше Кацав ўрнини эгаллади.