Тоғли Қорабоғ айирмачи республикасида президент сайлови бўлиб ўтди.
Унда беш номзод қатнашди. Ҳозирча сайловда Тоғли Қорабоғ хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Бако Саакян ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда. У Арманистон раҳбариятининг қўллаб-қувватлашига эга ҳисобланади.
Озарбойжон расман ўз таркибида бўлган Тоғли Қорабоғдаги сайловни ноқонуний, деб эълон қилди.