Дунёдаги мусулмон давлатлари аҳолиси ўртасида Ислом дини ҳимояси учун амалга оширилаётган худкушлик ҳаракатига норозиликлар кучаймоқда. Вашингтонда жойлашган Пью тадқиқот маркази тадқиқотлари шундай хулоса берди.
Марказ 47 давлат аҳолиси ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра, дунё мусулмонлари орасида ислом динини қалқон қилиб амалга оширилаётган худкуш ҳужумларни оқловчилар сони сезиларли даражада камайган.
Бундан 4-5 йил муқаддам Иордания, Ливан, Индонезия, Туркия, Покистон ва Қувайт каби мусулмон мамлакатларда худкушликни Ислом йўлида жиҳод, деб баҳолагувчилар сони ҳозиргидан 20-30 фоиз кўп эди. Ҳозир уларнинг кўпчилиги худкушлик ҳаракати Ислом динига таҳдид, деган фикрга келган. Фақатгина Фаластин ҳудудида аҳолининг асосий қисми - 41 фоизи аксар ҳолларда, 29 фоизи эса айрим ҳолларда худкушлик ҳаракатини оқлаш мумкин, деб ҳисоблайди.
Ҳозир худкушлик энг кўп содир этилаётган давлатлар - Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Фаластин мухториятидир. Жамоат жойлари, маҳаллий ҳукумат бинолари ва хорижий ҳарбийлар масканларида ўзини портлатаётган худкушлар аксарият ҳолларда араб ёзуви битилган шаҳидлик белбоғидан фойдаланади ва кўпинча аҳоли уларни исломий жангарилар, деб билади.
Пью тадқиқот маркази кузатувлари натижасида маълум бўлишича, бу давлатларда худкушлик ҳаракати кенгайишига, асосан, иқтисодий шарт-шароит ва ижтимоий-сиёсий ҳолат - кети узилмас этник, диний ва сиёсий можаролар сабаб бўлмоқда.
2004 йил баҳорида Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор худкуш ҳужумига гувоҳ бўлган эди. Аввалига Тошкент шаҳрининг бир неча туманларида отишмалар, кейин эса Чорсу бозори, Эски шаҳарнинг Чимбой маҳалласида худкушлар ўзини портлатди. Сал ўтиб, 30 июлда Ўзбекистон Бош прокуратураси, АҚШ ва Исроилнинг Тошкентдаги элчихоналарига худкуш ҳужуми уюштирилди.
Расмий Тошкент буни террорчилик ҳужуми, деб баҳолади ва уни уюштирганлар “Ҳизб ут-таҳрир”, ваҳҳобийлик оқими ва Ўзбекистон исломий ҳаракати билан алоқаси борлиги ҳақида баёнот тарқатди. Хусусан, бу воқеалар юзасидан тузилган махсус комиссия раҳбари бўлган президент Ислом Каримов: “Бу катта маблағ ва имкониятга эга ташқаридаги экстремистик марказлар томонидан бошқарилган ва камида 6-8 ой тайёргарликдан кейин содир бўлган воқеа”, - дея таъкидлаганди.
Ўша вақтда “Озодлик” мухбирлари билан суҳбатлашган оддий фуқаролар эса буни иқтисодий қийинчиликлардан тўйган ва Ўзбекистон ҳукуматига ўз норозилигини шу йўл билан билдиришга мажбур бўлган одамлар иши экани хусусида фикр билдирганди.
Бу худкушлар асли ким, уларни бундай ҳаракатга нима мажбур этди, Пью тадқиқот маркази хулосаларидагидек, ўз мамлакатидаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий вазиятдан норозиликни худкушлик йўли билан намойиш қилишми ёки расмий Тошкент таъкидлаганидек, мамлакат тинчлигини кўра олмаган ташқи эстремистик кучларнинг алдовими?
Тошкент шаҳридаги портлашларни узоқ вақт давомида мустақил равишда ўрганишга уринган “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов бу саволга ҳозир ҳам аниқ жавоб йўқлигини айтади.
“Прокуратура Чорсу бозорида ўзини портлатган аёллардан бири Дилноза Холмуҳаммедова эканини маълум қилган эди. Биз унинг ота-онаси билан учрашганимизда улар ўликхонада ўзларига кўрсатилган жасад қизиники эмаслиги, қизи эса бедарак эканини айтган. Чимбой маҳалласида ўзини портлатган собиқ милиционер Қиличбек Азимовни эса шахсан танир эдим. Унинг ҳеч ким йўқ уйга кириб ўзини портлатиши жуда шубҳали мен учун”, - дейди А.Турғунов.
А.Турғунов Ўзбекистонда содир бўлган худкушлик ҳаракатлари борасида ҳозир ҳам аниқ текширув ўтказиш, бу воқеалар юзасидан бошланган расмий тергов натижалари билан танишишнинг имкони йўқлиги, унинг ташкилотида мавжуд маълумотлар эса худкушларнинг яқинлари, гувоҳлар билан суҳбатлар асосида тўпланганини айтди.
У ўзида бор маълумотларга асосланиб, қуйидаги хулосаларини билдирди:
“Бу одамларни чалғитиш ёки Ўзбекистонда диний-экстремистик ташкилотлар хавфи бор, деган важни асослаш учун ҳукумат томонидан уюштирилган ҳаракат бўлиши мумкин. Аммо буни ўзбекистонликларнинг ўзи мамлакатдаги режимга қарши англаган ҳолда амалга оширди, дейиш нотўғри бўлади. Аниқ текширув бўлмас экан, бу худкушлар ким эди ва уларни нима бунга мажбур қилди, деган саволлар очиқ қолаверади”.