Бағдод шарқида рўй берган тўқнашувларда олти жангари йўқ қилинди.

АҚШ ва Ироқ кучлари биргаликда ўтказган мазкур амалиётда шиаларнинг ўн жангариси жароҳатланган.

Ироқнинг Карбало шаҳрида эса маҳаллий полиция бошқармаси бошлиғига суиқасд уюштирилгани хабар қилинмоқда. Полиция бошлиғи омон қолган, бироқ унинг икки қўриқчиси ҳалок бўлган.

Шунингдек, Руминия Мудофаа вазирлиги Ироққа 400 кишилик ҳарбий контингент юборишини маълум қилди. Руминиялик ҳарбийлар Ироқда олти ой бўлади. Ҳозир Ироқда руминиялик 600 ҳарбий Буюк Британия қўмондонлиги остида хизмат қилмоқда.