АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтс 30 июль куни Яқин Шарқ бўйлаб сафарини бошлайди.

Сафардан асосий мақсад араб давлатларининг Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватлашига эришишдир.

Дастлаб АҚШ расмийлари Миср ва Саудия Арабистонига боради. Мисрда АҚШ расмийларининг Кўрфаз ҳамкорлиги кенгашига аъзо давлатлар вакиллари билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.