Шимолий Вазиристонда жангарилар ҳужумларида хавфсизлик кучларининг уч аскари ва тинч аҳоли вакилидан тўрт киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, якшанба куни бир гуруҳ жангарилар Афғонистон чегарасига яқин бўлган ҳудудда маҳаллий масжидни эгаллаб олиб, унга Қизил масжид, деб ном берди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон хавфсизлик кучларининг Исломободда радикал руҳдаги мусулмонлар беркинган Қизил масжидни ишғол этиши оқибатида юздан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган эди.