АҚШ Конгресси махсус хизматларнинг чет элликларни назорат қилиш ваколатлари доирасини кенгайтирди.

Қабул қилинган ҳужжатга кўра, махсус хизматлар ходимлари бундан буён хорижликларнинг электрон хатларини ўқиш, АҚШда жойлашган коммуникация компаниялари ўтказилган телефон сўзлашувларини эшитиш учун суддан рухсат олиши шарт эмас.

Қонуннинг президент Жорж Буш томонидан имзоланиши кутилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқяпти. Улар фикрича, янги қонун қонун доирасидан чиқмайдиган кишилар ортидан ҳам хуфя назорат ўрнатилишига олиб келиши мумкин.