Шимолий ва Жанубий Корея чегарачилари ўртасида отишма рўй берди.

Сеул расмийларининг билдиришича, КХДР чегарачилари Жанубий Кореянинг икки давлат ўртасидаги демилитаризация ҳудудидаги чегара постини ўққа тутган. Жанублик ҳарбийлар эса жавоб ўти очган. Отишма чоғида жанубий кореяликлардан ҳеч кимга зарар етмаган.