14-15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида дунёнинг 30 давлатидан келадиган уламолар, фиқҳшунослар ва исломшунос олимлар иштирокида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Анжуман Исломий таълим, илм-фан ва маданият ташкилоти томонидан Тошкентнинг Ислом оламининг 2007 йилги маданий пойтахтларидан бири, деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилмоқда. Бундай мақомга одатда исломий обидаларга бой шаҳарлар муносиб кўрилади.
“Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” номли анжуман олдидан Тошкентдаги тезликда таъмирланган Ҳазрати имом мажмуи Тошкентнинг ислом маданияти маркази сифатида танланганини қувватловчилар тўлқинланиб тилга олаётган навбатдаги иншоот бўлмоқда. Жумладан, япониялик исломшуносларнинг Ўзбекистон нашрларида чоп этилган интервьюларида “Тошкентнинг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти, деб танланиши мустақиллик йилларида миллий-маданий қадриятларнинг тикланиши соҳасида амалга оширилган катта ишлар, Ўзбекистоннинг ислом маданияти ривожига қўшган катта ҳиссасининг халқаро жамоатчилик томонидан тан олиши” экани айтилади.
Аммо ўзбекистонлик айрим диндорлар ислом дунёси арбоблари кўзини қувнатаётган бу иншоотлар ўзбекистонлик мусулмонларнинг манфаатига хизмат қилаётгани йўқ, деган фикрда. Улар мамлакат раҳбариятининг дунёда ислом маданияти ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳозирча фақатгина масжиду мақбаларларни қуриш ёки таъмирлашдангина иборат бўлаётганини таъкидлаётир.
Марғилонлик диндор Аҳмаджон Мадумаров бу билан Ислом дини қадриятлари тикланди, дейиш мумкин эмаслигини айтади.
“Ўзбекистонда кейинги йилларда айрим йирик тарихий обидалар таъмирланган, қолганларининг аксариятида у ер-бу ери тузатилган бўлди, холос. Аксинча, биргина Марғилон шаҳрида халқ пулига қурилган каттагина “Саид Аҳмад эшон” мадрасаси бузилиб, ўрнига тиббиёт коллежи қурилганига нима дейсиз? Куни-кеча биз намоз ўқиб турган масжиднинг шаҳар прокурори қарори билан ёпиб қўйилганичи? Тошкентда бундай анжуман ёки бошқа тадбирларнинг ўтказилиши аслида кўзбўямачиликка қилинаётган иш, деб ҳисоблайман”, - дейди А.Мадумаров.
Андижонлик диндор Нуриддин Низомиддинов қурилаётган бу иморатлар, таъмирланаётган бу тарихий обидалар аслида ислом динининг манфаатини эмас, балки исломга душман бўлган Каримов режимининг айбини яшириш учун қилинаётган ишлардир, деб ҳисоблайди.
“Қисқа муддатга келиб кетадиган меҳмонларга ана шу бинолар кўз-кўз қилинади. Меҳмонлар эса Ўзбекистоннинг улкан тарихи учунгина уни исломий маданият маркази, деб тан олган, унинг бугунидан бехабар. Каримов эса бунақа вақтда кимни чақиришни яхши билади. Аслида эса диндорларнинг ҳоли вой. 15 кун олдин самоварда йиғилган дўстларимиз шом намозини бирга ўқигани учун ҳибс қилинди”, - деди Н.Низомиддинов.
Ўзбекистонлик диндор аёл хорижликларнинг кўзини қувнатаётган иншоотлар фақат марказлардагина қурилаётгани, аслида Ўзбекистонда йиллар давомида мусулмонларга хизмат қилган кўплаб масжидлар ёпилгани ҳақида сўзлайди.
“Фақат марказий масжидлар қолди. Маҳаллалардаги эски, қадимий масжидлар ҳам ёпиб қўйилди. Аввал катта-кичик ҳамма намоз, таровиҳ намозлари учун қўрқмайгина масжидга қатнар эди. Ҳозир эса ҳамма масжидга боришга қўрқади. Мен ўзим ҳам бир балога йўлиқмасин, деб фарзандимни масжидга жўнатмаяпман-ку!” - деди аёл.
Бу аёлнинг фарзандини масжидга жўнатишдан қўрқишига асос бор, деб ҳисоблайди яна бир ўзбекистонлик диндор.
Унинг сўзларига кўра, муҳташам масжидларни қуриб ёки таъмирлаб қўяётган Каримов ҳукумати бошқа бир тарафдан одамларни бу масжидлардан қайтариш чорасини ҳам кўриб қўйган.
“Бугун ўзбекистонлик диндорлар қалбига, бу ҳукумат учун оддий мусулмон ва террорчи битта одам, деган қўрқув солинди. Сал исломни ўрганган, намоз-ниёз қила бошлаган одамлар бу ҳаракатлари учун ҳукумат томонидан террорчи сифатида тазйиққа олинишдан қўрқади ва уйида пинҳона ибодат қилади. Аслида ислом ва террор мутлақо бир-бирига ёт”, - дейди диндор.