Қирғизистон Туркманистон-Хитой газ қувурининг бир қисми ўз ҳудудидан ўтишини хоҳлайди.

Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев Бишкекда Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан учрашуви чоғида шу масала ҳам муҳокама қилинганини билдирди.

Унинг айтишича, янги газ қувури Қирғизистон эҳтиёжини қондиришга ҳисса қўшади.

Айни пайтда Қирғизистон газни Ўзбекистондан импорт қилади.