Ўзбек мумтоз қўшиқчилик санъати дарғаларидан бири Берта Давидова 85 ёшида вафот этди.

Берта Давидова 1922 йилда Марғилонда туғилиб, умрининг охиригача Тошкентда яшади.

Берта Давидова Алишер Навоийнинг “Кеча келгумдир дебон” ғазалини “Муножот” номи остида 1945 йилда Тошкент радиоси орқали ижро этиб элга танилганди. Унинг ижросидаги мумтоз қўшиқлар ўзбек мусиқа санъти дурдонаси сифатида давлат фонотекасида сақланади.