Саммитдан сўнгги матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ШҲТга раислик ваколати Тожикистонга ўтганини маълум қилди.
Саммитдан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Россиянинг Челябинск вилоятига жўнаб кетди. Улар бу ерда ШҲТга аъзо давлатлар қўшинларининг ҳарбий машқларини кузатади.