Россияда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбийлари машқлари бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, Челябинскдаги Чебаркўл ҳарбий полигонида ўтказилган машқларда олти мингдан ортиқ аскар, ҳарбий самолётлар ва юзлаб оғир техника иштирок этган. Машқларни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам кузатди.

Россия президенти Владимир Путин ҳарбий машқларга юксак баҳо бериб, у давлатлараро дўстлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўйилган қадам эканини таъкидлади.