Навоий вилоятидаги 64/48-қамоқхонада диний мотивларда айбланиб, қамоқ муддатини ўтаётган маҳбуслар ўзларининг судланишига оид жиноят ишлари қайта кўриб чиқилиши талаби билан муддатсиз очлик эълон қилди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, диний мотивлар асосида қамалган бу маҳбуслар, Ўзбекистон ҳукуматидан диндорларга қарши қатағонни тўхтатиш, жазо муддати тугаганларга сохта жиноят иши очиш ва маҳбусларни қийноққа солишни тўхтатиш, қамоқхона шароитини ўнглашни ҳам талаб қилмоқда.
Шунингдек, 17 август куни тушдан бошланган акция иштирокчилари илгари сураётган асосий талаблардан бири Зарафшон қамоқхонасига халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари, журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари киришига рухсат берилишидир.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раиси Суръат Икромов сўзларига кўра, ҳозир қамоқхона ҳудуди кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда ва бу хабар ташкилотнинг ўша ҳудудга борган ходимига тасодифан маълум бўлиб қолган.
“Ташкилотимиз вакиллари Зарафшон қамоқхонаси яқинидаги йўллардан бирида тўхтатилган ва қамоқхонада маҳбуслари очлик эълон қилгани учун у ҳудудга ҳеч ким ўтказилмаётгани айтилган. Кейинчалик маълум бўлишича, булар, асосан, “Ҳизб ут-таҳрир” ва ваҳҳобийлик диний оқимларида айланиб қамалган 200дан ортиқ маҳбус экан”, - деди С.Икромов.
Айни пайтда маҳбусларга ўз яқинлари билан белгиланган учрашувлар бекор қилинган.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи берган маълумотга кўра, бу қамоқхонада жами 2 мингга яқин маҳбус бор ва улардан 300га яқини диний мотивларда айбланиб қамалган.
Шу ўринда эслатиш жоиз, сўнгги бир ой ичида Навоий вилоятидаги 64/36-қамоқхонадан икки маҳбуснинг жасади келди. Улардан бири қийноқлар остида, яна бири эса сил касаллиги туфайли оламдан ўтган эди. Зарафшон шаҳридаги 64/48-қамоқхонада ҳам маҳбуслар қийноқдан ёки касалликдан вафот этишига оид ҳолатлар борлигини айтади Суръат Икромов.
“Бу қамоқхонада ҳам диндорларнинг қийноққа солингани, мунтазам жарима изоляторида сақланиши ёки касалликка чалинишига оид маълумотлар бор. Аммо уларнинг тасдиқланиши ёки бундай маълумотларнинг кўпчиликка ошкор бўлиши жуда мушкул. Чунки қамоқхона маъмурлари, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай маълумотларни қаттиқ яширади. Фақатгина шундай қисматга учраган маҳбуслар яқинларининг ўзлари бизга мурожаат қилгандагина бундай ҳолат кўпчиликка ошкор бўлиши мумкин”, - дейди С.Икромов.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларини шу қамоқхонада сақланаётган маҳбуснинг рафиқаси “Озодлик”ка айтган қуйидаги сўзлар ҳам тасдиқлаши мумкин.
“Яқинда у ерда оҳак цехи очишибди. Маҳбуслар ертадан-кечгача ўша заҳарли цехда ниқобсиз, терини ҳимоялайдиган кийимсиз ишлар экан. Кўпчилигининг териси оҳакда куйган, яра бўлиб кетган, кўпчилиги силга чалиниб, қаттиқ касал ҳам бўлибди. Аммо ҳеч ким бунга эътибор қилмас экан. Яна диндорларга таъқиб кучли экан. Намоз ўқигани учун қийноққа солишар, уришар экан”, - дейди маҳбуснинг рафиқаси.
Январь ойида мазкур қамоқхонадан халқаро ташкилотлар номига бир мактуб ҳам чиқарилган эди. Мактубда диндор маҳбуслар ўзларига нисбатан кучайган тазйиқ, қийноқ ва қамоқхонанинг ўта оғир шароитидан шикоят қилган эди.
Ўзбекистоннинг расмий ташкилотлари, хусусан, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 64/48-қамоқхонада бўлаётган воқеаларга оид бирор бир расмий маълумот ёки шарҳ бергани йўқ.