Афғонистонда мустақиллик куни нишонланди.

1919 йилда Буюк Британия мустамлакачилигидан қутулган Афғонистонда бу сана муносабати билан ҳарбий парадлар ва миллий анъаналар тақдимот маросимлари бўлиб ўтди.

Президент Ҳомид Карзай Кобулдаги стадионга йиғилган минглаб одам олдида чиқиш қилиб, Афғонистон яна толиблар таҳдидига учраëтгани таъкидлади. Шунингдек, у ëшларнинг билим олишига алоҳида эътибор қаратилишини билдирди.