Ироқда яна бир сиёсий ҳаракат ҳукуматдаги вазирларини чақириб олди.

Хабарларга кўра, собиқ бош вазир Аёд Алавий бошчилигидаги сиёсий гуруҳ ҳукуматдаги беш вазиридан учтасини чақириб олган. Вазирлардан бири яқинда истеъфога ҳам чиққанди.

Бундан аввал парламентдаги суннийлар сиёсий блоки ҳам ўзининг беш вазирини ҳукуматдан чақириб олганди. Ироқ вице президенти сунний Ториқ Ҳошимий бу вазирлар ишга қайтмаслигини эълон қилди.