Эрон ҳукумати АҚШ маъмурияти билан алоқа ўрнатган талабалар назоратга олинишини билдирди.

Эрон Разведка ва хавфсизлик вазири Ғулом Ҳусайн Муҳсиний-Эжоий ҳозир университетларда таҳсил олаётган ва хорижликлар ҳамда Оқ уй ходимлари билан алоқада бўлган талабалар ҳаракатига бундан буён барҳам берилишини таъкидлади.

“Ишонамизки, бундай талабалар йўқ, аммо Эрон давлат тузумига зиён етказишни кўзловчилар бор”, - деди вазир.