Германия канцлери Ангела Меркел Хитойни матбуот эркинлигини тарғиб қилиш ва инсон ҳуқуқларига содиқ қолишга чақирди.

Хитой академияларидан бирида чиқиш қилган Ангела Меркелнинг таъкидлашича, Олимпия ўйинлари арафасида жаҳон ҳамжамияти айнан шу масалалар борасида Хитойни қаттиқ назорат қилади.