Президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов туркман газини Хитойга элтувчи янги газ қувури қурилишини бошлаб берди.

Мазкур лойиҳа 2009 йилда тугалланиши режалаштирилган. Узунлиги етти минг километрни ташкил этадиган газ қувури Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали ўтиб Туркманистонни Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани билан боғлайди.