Россия Белград ва Приштина келиша олган тақдирда Косово мустақиллигини тан олишини билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Косово тақдирини можаролашаётган томонларнинг ўзи ҳал этиши кераклигини таъкидлади.

“Россия, АҚШ ва ЕИ вакиллари иштирокида давом этаётган музокаралар томонларни муросага келтиришни мақсад қилган. Улар музокаралар давомида қандай қарор қабул қилса, биз ўша қарорни қўллаб-қувватлаймиз”, - деди Сергей Лавров.