Дания полицияси мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатини тайёрлашда гумон қилиб саккиз кишини ҳибсга олди.

Хабарларга кўра, бу шахслар Копенгаген атрофида ўтказилган махсус амалиёт чоғида ушланган. Ҳибсга олинганларнинг олтитаси Дания фуқароси ва иккитаси хорижликдир. Уларнинг “Ал-Қоида”га алоқаси борлиги айтилмоқда.