Унинг айтишича, портлашлардан бири Мудофаа вазирлиги ходимлари кетаётган автобус яқинида рўй берган ва 16 ҳарбий ҳалок бўлган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ. Покистон ҳукумати шунга ўхшаш ҳужумларда “Толибон” ва “Ал-Қоида”га алоқаси бор гуруҳларни айблаб келади.