Наманган вилоятининг Косонсой туманида мамлакатда нарх-наво кескин ўсиб бораётганидан норози бўлган халқ нон дўконини ëқиб юборди. Аммо расмийлар дўкондаги ёнғин қисқа туташув натижаси эканини билдираётир.
Наманганлик Зоҳиджон исмли суҳбатдошнинг маълум қилишича, ҳокимлик вакиллари дўконга келиб унни сотмай туришни талаб қилганидан хабар топган халқнинг ғазаби қўзғаб, уни ёқиб юборган.
Зоҳиджон Наманганда аҳоли нарх қимматлашувидан норози экани, лекин бу норозилик уюшган тадбирга айланмаётганини билдирди ва айни пайтда халқ ғазабини ичига ютишга мажбур бўлаётганини таъкидлади.
“Шу кунларда бутун Фарғона водийси порох бочкасини эслатмоқда, - деди маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев. – Ишсизлик авж олган, даромад пасайган бир пайтда нархларнинг осмонга ўрлаши водийни сал учқундан портлаб кетиши мумкин бўлган порох бочкасига айлантирди”.
“Немис тўлқини” радиосининг билдиришича, шу кунларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида назорат кескин кучайтирилган. Аҳолига шаҳарнинг 2000 йиллик юбилейи нишонланадиган 5 сентябрь куни комендантлик соати жорий этилиши тўғрисида эълон қилинган.
Марғилондаги матбуот ходимларидан бирининг “Озодлик” мухбирига айтишича, бу тадбирлар шаҳарнинг икки минг йиллиги ўтказилиши билан боғлиқ. Ҳозир бош вазир ўнта вазирлик раҳбари билан бирга Марғилонда бўлиб, шаҳарнинг 2000 йиллиги тантаналарига ҳозирликни шахсан кўздан кечираётир.
Мазкур тантаналарда президент Ислом Каримовнинг иштирок этиши кутиляпти.
“Немис тўлқини”нинг хабар беришича, шу муносабат билан шаҳарда совет даврида чиққан эски автомобилларда юриш тақиқлаб қўйилган. Бу эса киракашлик билан кун кечирувчилар аҳволини янада танг қилиб қўйган.