Германия полицияси мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатини режалашда гумонланаётган 10 кишига қидирув эълон қилди.

5 сентябрь куни Германияда Франкфурт аэропорти ва Рамштейндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум режалаштиришда гумонланиб уч киши ҳибсга олинганди.

Полициянинг билдиришича, ҳибсга олинганлардан икки нафари Германия фуқароси, учинчиси турк миллатига мансуб шахсдир. Улар “Исломий жиҳод иттифоқи”га аъзо бўлган ва Покистонда махсус тайёргарликдан ўтган.