Қозоғистон ва Беларус ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон ва Беларус бош вазирларининг учрашуви айнан шу масалага бағишланди.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистон бош вазири Карим Масимов расмий Остона энергия манбаларини Беларус орқали транзит қилишдан манфаатдор эканини билдирди.
Беларус бош вазири Сергей Сидорский ўз навбатида икки давлат расмийлари электр энергия саноатида муҳим лойиҳаларни муҳокама этганини маълум қилди.