Жор Бушнинг таъкидича, у АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэуснинг тавсияларини қабул қилган.
Шунингдек, АҚШ президенти ҳарбийлар сонининг қисқартирилиши Ироқдаги хавфсизлик борасида эришилган мувафаққиятларга асосланган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.
Айни пайтда Ироқда худкуш ҳужумидан полициянинг етти ходими ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Бу ҳужумда яна саккиз киши жароҳатланган.