Мехико шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Беллашувда дунёнинг энг кучли саккиз шахматчиси қатнашяпти. 15 сентябрь куни амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Владимир Крамник ва ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ўртасида ўйин бўлади. Ҳозир Ананднинг рейтинги Крамникникига қараганда юқорироқдир.