Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШ, Италия ва Тожикистоннинг мамлакатдаги янги элчиларини қабул қилди.

Учрашувда элчилар Ўзбекистон раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди.

Хабарларга кўра, учрашувдан сўнг И.Каримов АҚШ ва Ўзбекистон кўп соҳаларда ҳамкорлик қилаётганини тилга олиб, икки давлатнинг биргаликда хавфсизлик борасида амалга ошираётган ишларини юқори баҳолаган. АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Ричард Норланд ўз фаолияти давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, савдо-сотиқ ҳамда хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшиш ниятида эканини билдирган.