Покистон пойтахти Исломободда мухолифатнинг бир неча фаоли ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, мухолифатчилар Покистон Олий суди биноси олдида норозилик намойиши ўтказган. Айни пайтда Олий суд амалдаги давлат раҳбари Парвез Мушаррафнинг бўлажак президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқи масаласини кўриб чиқмоқда.

Шанба куни ҳам Покистонда мухолифатнинг бир неча фаоли ҳибсга олинган эди.