Грузия-Осетия чегарасида отишма рўй берди.

Жанубий Осетия расмийлари Грузия ҳарбийлари Цхинвали шаҳрини ўққа тутгани натижасида икки киши жароҳатланган, бир нечта бино вайрон бўлганини билдирмоқда.

Грузия тинчликпарвар кучлари қўмондони Мамука Курашвили эса осетиялик ҳарбийлар биринчи бўлиб Грузия ҳудудидаги Эредви ва Эргнети қишлоқларига қарата ўт очганини маълум қилди.

Айни пайтда вазиятни ЕХҲТ вакиллари яқиндан ўрганмоқда.