Эрон жанубида бензин олиб кетаётган юк машинаси йўловчи автобус билан тўқнашиб кетгани оқибатида 13 одам ҳалок бўлди.

Маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, Систон-Балужистон вилоятида 28 сентябрь куни кечқурун содир бўлган аварияда 15 одам жароҳатланган.