Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасида расмий Теҳроннинг ядровий дастури масаласида яна музокаралар бошланади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Муҳаммад Али Ҳусайн эълон қилган мазкур музокаралар яқин кунларда Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний ва ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ўртасида ўтказилиши маълум, аммо учрашувлар қачон ва қаерда ўтказилиши ошкор этилгани йўқ.

Атом энергияси халқаро агентлиги ва Эрон экспертлари ўртасидаги техник учрашув эса 9 октябрь куни бўлиб ўтади.