БМТ Хавфсизлик кенгаши Мьянмадаги вазиятни муҳокама этади.

Хабарларга кўра, Хавфсизлик кенгаши мажлисида норозилик намойишларини куч билан бостирган Мьянма ҳарбий хунтасига таъсир этиш йўллари кўриб чиқилади. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳарбий хунта ҳаракатларини кескин қоралаб биргаликда қабул қилган баёнот ҳам муҳокама этилади. Унда Мьянма ҳукуматидан сиёсий маҳбусларни озод этиш ва мухолифат вакиллари билан музокараларни бошлаш талаб қилинган.