Эрон ҳукумати Ироқнинг Курдистон ҳудудига туташ бешта чегара назорати постини қайта очди.

Ўтган ойда АҚШ ҳарбийлари Ироқда Эрон фуқаросини ҳибсга олгандан сўнг расмий Теҳрон норозилик тариқасида Ироқ шимолидаги бу постларни ёпиб қўйган эди.

Курдистон минтақавий ҳукумати вакили постларни қайта очиш қарори Эрон ва курд расмийларининг ўтган ҳафтада ўтказган музокараларидан сўнг қабул қилинганини билдирди.