Меҳмонларнинг Тошкентга ташрифини қутлаган И.Каримов “General Motors” ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланишига умид билдирди.
“General Motors” расмийларининг Ўзбекистонга сафари чоғида “ЎзДЭУавто” акциядорлик жамияти базасида “Shevrolet” русумли машиналар ишлаб чиқарувчи “GM Ўзбекистон” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.